Қозоғистонда глэмпинглар сони кўпайди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда глэмпинг мажмуалари сони 38 тага кўпайди. Улар республиканинг 8 та ҳудудида фаолият юритади. Бир йил аввал уларнинг сони 28 тани ташкил этган, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Глэмпинглар сайёҳларга барча қулайликлардан – меҳмонхона хоналари ва тегишли хизматлардан фойдаланган ҳолда табиат қўйнида дам олиш имконини беради. Энди глэмпинглар бутун дунё бўйлаб сайёҳлар орасида машҳурликка эришмоқда ва уларга талаб ортиб бормоқда.

Глэмпинг конструкцияси тадбиркорлар учун ҳамёнбоп ва самарали бизнес лойиҳадир. Бугунги кунда Алмати вилоятида «Капчагай Глэмпинг Playa» мажмуаси қурилиши давом этмоқда.

Шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилоятининг Имантау-Шалкар курорт ҳудудида A-Frame Glamping House Shalkar ва Shalkar глэмпинг боғларини қуриш режалаштирилган. Иккала мажмуанинг умумий сиғими 110 ўринни ташкил этади.

«Ўтган йили Қозоғистонга 1 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Жорий йилда бу кўрсаткич 1,4 миллионга етиши кутилмоқда.Чет элликлар асосан очиқ ҳавода, курорт зоналарида дам олишни афзал кўрадилар. Бинобарин, глэмпинглар қурилиши жаҳон тенденцияларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини янада ошириш имкониятидир», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Сўнгги хабарлар