Қозоғистонда ғалла майдонининг 70 фоизи йиғиб олинди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ўрим-йиғим давом этмоқда. Ҳокимликлардан олинган маълумотларга кўра, 11,3 миллион гектар майдондаги ғалла ўриб олиниб, режанинг 69,8 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Ғалладан 13,5 миллион тонна ҳосил олинди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 12 центнерни ташкил қилди (2021 йилда шу санада ўртача ҳосилдорлик гектарига 8,9 центнерни ташкил қилган). Жумладан, 337,5 минг гектар майдонда ёғли экинлар ўриб олинди – режанинг 10 фоизи, 220,6 минг тонна ҳосил олинди. 66,5 минг гектар майдонда картошка йиғиб олинди - бу режанинг 34 фоизи, 1,4 миллион тонна ҳосил олинди. 113,1 минг гектар майдондан 3,2 миллион тонна сабзавот ёки умумий майдоннинг 66 фоизи йиғиб олинди», - дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.


Сўнгги хабарлар