Қозоғистонда фуқаролик мудофааси ойлиги бошланди
«Фуқаролар ҳимояси куни ҳар йили жамоатчилик эътиборини хавфсизлик масаласига қаратиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мавжуд бўлса, хавфни тезда бартараф этиш мақсадида нишонланади. Бутунжаҳон фуқаролик мудофааси куни муносабати билан вазирлигимиз томонидан март ойи давомида имкон қадар кўпроқ аҳолини қамраб оладиган тадбирлар режаси тасдиқланди», – деди Бауржан Сиздиқов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унга кўра, ҳудудларда аҳолининг турли тоифалари, жумладан, барча даражадаги таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни, семинарлар, викториналар, кўрик-танловлар, тренинглар ўтказилмоқда.
«Жаҳон фуқаролик мудофааси куни ҳар йили маълум бир шиор билан ўтказилади. Бу йилги мавзу: «Хавфларни баҳолашда ахборот технологияларининг роли». Фуқаро мудофааси тинч ва уруш даврида фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш учун фуқаро муҳофазаси давлат тизимининг таркибий қисмидир», – деди у.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили мамлакатда турли тоифадаги 14 мингдан ортиқ фуқаро «фуқаро мудофааси» бўйича ўқитилди. Бундан ташқари, 83 мингдан ортиқ тренинглар ўтказилди.
Фото: voxpopuli.kz
Муаллиф: Даулет Изтилеу