Қозоғистонда фуқаро муҳофазаси органлари ходимларига уй-жой тўловлари берилиши мумкин

None
ASTANА. Кazinform - Фуқаро муҳофазаси органлари ходимларига уй-жой тўловларини бериш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Мажилис депутатлари саволига берган жавобида айтиб ўтилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Фуқаро муҳофазаси органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаро муҳофазаси органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақи (10 фоиздан 77 фоизгача), доимий ўқиш учун устама (иш ҳақининг 10 фоизи) ва қўшимча тўловлар (хизмат маошидан) оширилиши соғлиғи ва ҳаётига зарар етказиш хавфи бўлган ишлар учун (70 фоиз миқдорида) ҳақ тўлаш масалалари ҳал этилган. Айни пайтда уй-жой тўловлари ва хизмат вақтида улгуржи нафақа тўлаш масаласи ишлаб чиқилмоқда», — деди Алихан Смаилов ўз жавобида.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари «Қазавиақорғау» АЖ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳаво флотини янада ривожлантириш мақсадида «Қазавиақорғау» АЖни 2020-2029 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастури доирасида 58 та самолёт харид қилиш режалаштирилганини таъкидлади.

«Умуман олганда, ўрмон хўжалиги соҳасида ёнғиндан ҳимоя қилишни молиялаштиришни таъминлаш бўйича тегишли мувофиқлаштириш ишлари Ҳукумат назоратида», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар