Қозоғистонда Франция фуқаро авиацияси университетининг филиали очилади

Ўзбекистон таълим
Фото: UzA

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Франция фуқаро авиацияси университетининг филиали очилиши мумкин, деди ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Сенат депутатлари саволига жавобан.

“Фуқаро авиацияси академияси” АЖ авиация соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, битирувчиларнинг сифатли билим олишига эътибор қаратиш ва ўқув жараёнини замонавий моддий-техник база билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, 2023 йилда хорижий ҳамкорлар, жумладан, «Baltic Aviation Academy Training» компанияси билан ҳамкорликда ҳаво кемалари учувчилари ва муҳандисларини тайёрлаш бўйича Европа авиация хавфсизлиги агентлигидан сертификат олишни режалаштирмоқда. Франция фуқаро авиацияси университетининг филиалини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – деди ҚР Ҳукумати раҳбари ўз жавобида.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда тегишли меморандум лойиҳаси тайёрланмоқда.

“Бу йўналишда Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда академия ҳарбий учувчилари ва муҳандисларидан фойдаланиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Шу билан бирга, Академия негизида “Авиация тадқиқотлари” илмий тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилган. У тармоқ, фундаментал ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланади”, – деди Олжас Бектенов.

Қайд этиш жоизки, ENAC Фуқаро авиацияси миллий мактаби (Франция фуқаро авиацияси университети) Франциянинг илғор авиация муҳандисларини тайёрлаш институти ҳисобланади. Бугунги кунда ENAC Европа ва бутун дунёда аэронавтика соҳасидаги асосий етакчи ва муҳандислик, учувчилик ва аэронавтика соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш бўйича энг яхши ўқув маркази ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар