Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қазиб олувчилардан 160 миллиард тенге солиқ тушди - Даромадлар қўмитаси

Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қазиб олувчилардан 160 миллиард тенге солиқ тушди - Даромадлар қўмитаси
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - Ўтган йили фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ ставкалари оширилди. Йил якунлари бўйича бюджетга 160 миллиард тенге солиқ тушди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Ихтисослаштирилган департаменти директори Алибек Ибрайим маълум қилди.

“Қўмитамиз томонидан ер қаъридан фойдаланувчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда 5 мингдан ортиқ ер қаъридан фойдаланувчи қўмита назоратида. Шу жумладан, нефть-газ тармоғида – 205 та, тоғ-кон саноатида – 1309 та, кенг тарқалган фойдали қазилмаларда – 1277 та, ер ости сувларида – 2392 та. Ўтган йилнинг 1 январидан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ ставкалари оширилган. Шу тариқа бюджетга 160 миллиард тенге тушди”, — деди Алибек Ибрайим қўмитадаги матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, спикернинг қўшимча қилишича, солиқни маъмурийлаштириш доирасида бюджетга 560 миллиард тенге тушди.

“Жорий йилда ер қаъридан фойдаланувчиларга трансферт нархларини белгилаш доирасида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгаришлар 2019 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда. Ҳозир қонун лойиҳаси Парламент муҳокамасида”, — деди у.

Сўнгги хабарлар