23:06, 10 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда филиаллари очиладиган Россия университетлари маълум қилинди
MOSKVA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда филиалларини очадиган Россия техник университетларини номлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда машҳур университетларнинг филиаллари очилади. Булар Москва муҳандислик-физика институти, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети. Бу таълим соҳасида ўзаро қўллаб-қувватлаш йўлидаги жуда муҳим қадам, деб ҳисоблайман», — деди Қозоғистон Президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокарадан сўнг берган қўшма баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси пойтахтида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай