Қозоғистонда фермерларга озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун 4 фоизлик кредит берилади
Унга кўра, озиқ-овқат нархларини ижтимоий-бизнес корпорациялари орқали тартибга солиш кўзда тутилган. Бунинг учун фермерларга 4 фоизли узоқ муддатли кредитлар ажратилади.
«Биз феврал ойидан бошлаб лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозир ҳар бир вилоятдан мурожаатлар йиғилиб, катта режа тайёрланмоқда. Шимолий Қозоғистоннинг кейинги икки йилдаги тажрибаси жуда самарали бўлди. 2021 йилдан бошлаб ижтимоий корхоналар корпорациясига республика бюджетидан 4 фоиздан пастроқ ставкада пул маблағлари олиб келинди, кейин эса узоқ муддатга, яъни 4 фоиздан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга пул берилди. Маблағларнинг арзонлиги ва уларнинг узоқ муддатли таъминланиши сут ва гўштга йўналтирилган паррандачилик фермаларини молиялаштириш имконини берди», — деди вазир.
Унга кўра, ҳар бир ҳудуднинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги имкониятлари ўрганилмоқда. Ҳудудлардан келиб тушган мурожаатдан келиб чиқиб, соҳага 4 фоизлик кредит қайси ҳудудда берилиши аниқланмоқда.
«Асосан, биз буни оширамиз ва бу тажрибани Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятида оммалаштирамиз», - деди Ербол Қарашўкеев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай