Қозоғистонда фермерлардан тўғридан-тўғри ғалла сотиб олиш қандай амалга оширилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлардан ғаллани тўғридан-тўғри сотиб олиш механизмини изоҳлади, деб хабар беради Кazinform.

ғалла
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

— Озиқ-овқат корпорацияси томонидан 2024 йил декабрь ойида тўғридан-тўғри харид қилиш дастури бўйича фермер хўжаликларидан 52 минг тонна ғалла харид қилинди. Ушбу мақсадлар учун унинг захираларидан 3,4 миллиард тенге ажратилган. Дастлаб давлат бюджетидан 10 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган бўлиб, Озиқ-овқат корпорацияси маблағларини ҳисобга олган ҳолда умумий молиялаштириш 13,4 миллиард тенгени ташкил этади. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан 200 минг тоннадан ортиқ ғалла сотиб олиш имконини беради, — дея маълум қилди вазирлик.

2025 йил 10 январь ҳолатига кўра, фермерлар томонидан Озиқ-овқат корпорациясининг ҳудудий филиалларига 152,3 минг тонна буғдой ва арпа етказиб бериш бўйича аризалар берилган.

— Қолган ғалла ҳажмини қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тўловлар давлат операторига маблағ ажратилгандан сўнг дарҳол давом этади, — дея аниқлик киритди вазирлик.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2024 йилда рекорд даражадаги 26,7 миллион тонна ғалла йиғиб олинган эди. 2024 йил охирига келиб ҚТЖ 8,1 миллион тонна ғалла экспорт қилди.

Сўнгги хабарлар