Қозоғистонда фермерлар имтиёзли лизинг асосида 369 дона техника сотиб олди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фермерлар соддалаштирилган лизинг дастури бўйича 369 та қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, соддалаштирилган лизинг дастури ишга туширилгандан сўнг бир ой давомида «ҚазАгроМолия» АЖга 43,6 миллиард тенгега 1089 дона қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун ариза келиб тушган. Улардан 16,6 миллиард тенгега 369 та техника молиялаштирилди.

«Кредитни чегирма билан бериш шартлари:

Лизинг муддати - 10 йилгача;

Фоиз ставкаси - йиллик 6%;

Лизинг бўйича дастлабки тўлов (аванс) - 0%;

Кредитнинг асосий қарзини тўлаш бўйича имтиёзли давр – 1 йил», - деб ёзади вазирлик.

Бир лизинг олувчи учун молиялаштириш миқдори 205 миллион тенгедан ва учта қишлоқ хўжалиги техникасидан ошмайди. Молиялаштириш икки йилда бир марта берилади.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли кредит дастури 20 йилга мўлжалланган ва револьверлик хусусиятга эга. Уни амалга ошириш учун 40 миллиард тенге ажратилган бўлиб, бу маблағга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 1000 га яқин қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram