Қозоғистонда этник лагерлар ва меҳмон оилалар: болалар учун ёзги таътил учун янги лойиҳалар амалга оширилмоқда

летний отдых детей
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини кўриб чиқди, дея хабар беради Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб.

Ўқув йили тугашига бир ойдан сал камроқ вақт қолди. Таълим-маориф вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан болаларнинг ёзги таътилини ташкил этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова раислигидаги йиғилишларда ҳар бир ҳудуд бўйича чора-тадбирлар режалари кўриб чиқилмоқда.

Тамара Дуйсенова
Фото: Рrimeminister.kz

Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил мактабда 1-10 синф ўқувчилари сони 3,1 миллион нафардан ошади. Шулардан вазирлик 88 фоизини фаол ёзги дам олиш билан қамраб олишни режалаштирган. Ҳудудларда болаларнинг рўйхати тузилиб, уларни оромгоҳларга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда, биринчи навбатда, санитария меъёрларига риоя қилишга эътибор қаратилади. Умуман олганда, мактаб ўқувчилари учун йил давомида, мавсумий ва мактаб оромгоҳлари ташкил этилади.

Шу билан бирга, жорий йилда ҳудудларда бир қатор янги лойиҳалар тажриба тариқасида амалга оширилмоқда. Масалан, Қарағанди вилоятида IT-лагерь очишни режалаштирмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари Ерлан Қусаиннинг таъкидлашича, 100 нафар мактаб ўқувчиси Темиртау шаҳридаги Олий политехника коллежида ҳордиқ чиқаришдан ташқари IT-мутахассисликлари асосларини ҳам ўрганади. Келгусида бу амалиётни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилади. 

Шарқий Қозоғистон вилоятида эса “Меҳмон оила” лойиҳаси амалга оширмоқда. Уни амалга ошириш доирасида вилоятдаги Катон-Қорағай, Глубоковский туманлари ва Риддер шаҳрида 120 нафар бола учун маърифий тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган.

Этник оромгоҳлар ташкил этиш орқали Павлодар вилоятида миллий анъаналарни жорий этишни режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги сув тошқини билан боғлиқ вазият туфайли бир қанча вилоятлардан келган ўқувчилар таълим ва соғломлаштириш марказлари ва болалар оромгоҳларига вақтинча жойлаштирилди. Айни пайтда 651 нафар ўқувчининг дам олиш масканларида яшаши, овқатланиши, машғулотлари учун барча шароит яратилган.

Сўнгги хабарлар