Қозоғистонда етим болаларни қабул қилиш бўйича профессионал оила институти жорий этилади

Қозоғистонда етим болаларни қабул қилиш бўйича профессионал оила институти жорий этилади
Фото: gov.kz

Қозоғистонда етим болаларни қабул қилиш бўйича профессионал оила институти жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенованинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

“Васийлик ва ҳомийлик органлари ота-оналарга болани қўллаб-қувватлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича юкланган вазифаларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар, шу билан бирга фарзандликка олувчиларга болаларнинг ҳаёти ва тарбияси учун зарур бўлган нормал шароитларни яратишда ёрдам кўрсатадилар. Қонунга кўра, фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган боланинг яшаш шароити, таълими, тарбияси ва соғлиғи тўғрисида бола 18 ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларига маълумот бериши шарт”, – деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари ўз жавобида.

Унга кўра, ҚР Таълим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси етим болаларни оилаларга жойлаштириш масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона назоратни амалга оширади.

“Парламент Мажлиси томонидан кўриб чиқилаётган “Айрим қонун ҳужжатларига таълим ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида тим болаларни оилаларга жойлаштиришнинг муқобил шакли сифатида оила институти жорий этилади. Қонун лойиҳасига кўра, қабул қилувчи касбий оилалар психологик тайёргарликдан ўтади, васийлик ва ҳомийлик органларида аккредитациядан ўтади, соғлиғидан қатъи назар, куннинг исталган вақтида болаларни қабул қилади”, – дейди Тамара Дуйсенова.

Бош вазир ўринбосари фикрига кўра, қабул қилувчи касбий оилаларнинг жорий этилиши болаларни қўллаб-қувватлаш марказларида тарбияланувчилар сонини камайтиришга хизмат қилади.

 

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар