Қозоғистонда эстетик гимнастика қандай ривожланмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон учун эстетик гуруҳ гимнастикаси нисбатан янги спорт тури ҳисобланади. Қозоғистонда у 2018 йилда ривожлана бошлади. Бугунги кунда эса 1500 дан ортиқ гимнастикачи ушбу спорт тури билан шуғулланади. Бу ҳақда Қозоғистон эстетик гуруҳ гимнастика федерацияси раҳбари Мадина Бектурғанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Федерация раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистонда эстетик гуруҳ гимнастикаси билан шуғулланаётган 1500 нафар спортчидан 173 нафари ушбу спорт тури бўйича терма жамоа таркибига киради.

«Спортчиларни тарбиялаш билан эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича 86 нафар мураббий ва хореограф шуғулланади, шундан 15 нафари олий тоифали малакали мураббийлардир. 154 нафар спортчига эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича Қозоғистон Республикаси спорт устаси, 54 нафарга эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича Қозоғистон Республикасининг халқаро спорт устаси унвони берилди», - деди Мадина Бектурғанова.

Шунингдек, Қозоғистон федерацияси томонидан ушбу спорт тури бўйича 25 нафар спорт ҳаками тайёрланди, улардан беш нафари халқаро тоифага эга.

«Федерация таркибига эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича аккредитациядан ўтган 13 та маҳаллий спорт федерациялари киради: Ақтўбе, Атирау, Абай, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилояти федерацияси, Алмати, Чимкент ва Астана шаҳарлари, шунингдек, 9 та филиал: Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау, Павлодар вилоятлари ва Астана шаҳрида фаолият кўрсатмоқда», - деди федерация раҳбари.

Шунингдек, у 24-26 ноябрда Алмати шаҳрида эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва IFAGG Trophy 2023 мусобақалари бўлиб ўтишини маълум қилди. Жаҳон чемпионати илк бор Осиёда ўтказилади.

Мусобақада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан энг кучли жамоалар иштирок этади. Қозоғистонга 1500 га яқин спортчи, мураббий ва ҳакамлар ташриф буюради. Мусобақа доирасида узоқ ва қисқа дастурларда, турли ёш тоифаларида, шунингдек, аралаш жамоалар ўртасида 50 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Муаллиф: Данира Исқақова

Сўнгги хабарлар
telegram