Қозоғистонда эски машиналар учун солиқ камайтирилади

ASTANА. Кazinform - Эски машиналар учун солиқ камайтирилади. Бу ҳақда бугун Мажилисда янги Солиқ кодекси лойиҳасини тақдим этган ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Азамат Амрин маълум қилди.

Қозоғистонда эски машиналар учун  солиқ камайтирилади
Фото: Kazinform

“Давлат раҳбарининг топшириқларини бажариш билан бирга, жамият томонидан кўтарилган муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда. Масалан, янги Солиқ кодексида Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондидан олинадиган пенсия тўловларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш нормаси белгиланган. Шунингдек, 10 йилдан ошган автомобиллар учун солиқ суммаси 30 фоизга, 20 йилдан ошган автомобиллар учун эса 50 фоизга камайтирилади”, — деди Азамат Амрин.

Бундан ташқари, унга кўра, "ҳашаматли" объектларга юқори солиқ солиш вазифаларини амалга ошириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

- умумий қиймати 450 миллион тенгедан ортиқ бўлган кўчмас мулк объектлари учун мол-мулк солиғининг юқори ставкаси;

- божхона қиймати 75 миллион тенгедан ортиқ бўлган енгил автомобилларга акциз билан қўшимча солиқ солиш;

- қимматбаҳо алкоголь ва тамаки маҳсулотларига, шунингдек, қимматбаҳо денгиз кемалари ва самолётларига акциз билан қўшимча солиқ солиш.

Сўнгги хабарлар