Қозоғистонда ЭРИ бериш тартиби ўзгаради
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги файл ташувчисига электрон рақамли имзо(ЭРИ) беришни рад этиш масаласини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги қўмитаси раиси Руслан Абдиқалиқов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
— Ҳозирги кунда биометрик идентификация, яъни булутли рақамли имзо фаол ривожланмоқда. Шунингдек, жуда ишончли токенлар, улардан ЭРИ олиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мамлакатимизда рақамлаштириш бошланганда барча фуқароларимизни оммавий равишда қамраб олиш ва уларни ЭРИ билан таъминлашнинг энг оддий йўли айнан ЭРИни файл ташувчиларга бериш бўлди.
Шунга кўра, биз файл ташувчиларга ЭРИни бериш тартибини тўхтатмоқчимиз. Аммо бу усул ҳозирда энг хавфсиз ҳисобланади, — деди спикер Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.