18:43, 15 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда ер ости сувларининг қанча захираси мавжуд
Геология қўмитаси раиси Ерлан Акбаров Қозоғистон геологларининг биринчи қурултойидан сўнг ОАВ вакилларига мамлакатдаги ер ости сувлари захираси қанча эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Бизда 43 миллиард куб метр ер ости сувлари захираси қайд этилган. Буларнинг барчаси чучук сувдир. Бу фонднинг 45 фоизи жанубий вилоятларда жойлашган. Жанубий вилоятлар ер ости сувлари билан яхши таъминланган. Энди янги вазирлик ташкил этилди, гидрогеология хизмати ташкил этиш режаси бор. Бу масалага ҳам катта аҳамият берилади», - деди қўмита раиси.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай