Қозоғистонда энг кам иш ҳақининг 60 минг тенгега кўтарилиши 1,6 млн ходимнинг даромадини оширди

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчилар ходимларга энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи бериши шарт. Бунинг самарасида барча соҳаларда турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда меҳнат қилаётган 1 миллион 650 мингга яқин ишчи-хизматчининг пул даромадлари ошади.
Энг аввало, энг кам иш ҳақининг ошиши «кам маош олувчи» ишчиларга таъсир қилади.
Иккинчидан, иш ҳақи даражасини белгилашда энг кам иш ҳақи кўрсаткичидан фойдаланадиган иш берувчилар бошқа тоифадаги ишчиларнинг иш ҳақини ҳам синфлараро малака тизимини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, энг кам иш ҳақи меҳнат соҳасидаги энг кам ижтимоий стандарт бўлиб, ҳар йили тегишли молиявий йил учун Қозоғистон Республикасининг «Республика бюджети тўғрисида»ги қонуни билан белгиланади.