Қозоғистонда энергетика ходимларининг маоши ҳар йили 15 фоизга ошади
ASTANA. Kazinform — ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев соҳада ишчи касбларининг ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
“2025 йилдан бошлаб энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақини ҳар йили 15 фоизга ошириш режалаштирилган. Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқ касаба уюшмалари фаолиятини жонлантириш, ишчиларнинг малакасини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, муносиб иш ҳақини таъминлаш масалалари бўйича Тармоқ келишувларини янгилаш ҳам кўзда тутилган”, - деди вазир бугунги Ҳукумат йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, “Энг яхши мутахассис” касб маҳорати танлови ва KMG World Skills миллий чемпионатини ўтказиш, “Енбек жоли” республика танловида иштирок этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Нефть ва газ ходимлари куни, Энергетика ходимлари куни, Атом саноати ходимлари куни, бурғуловчилар куни нишонланади.
Шу билан бирга, ишчи касбларга оид тасвирий ва ахборот видеороликлар, видео интервью ва видеоклиплар тайёрлаш, очиқ эшиклар куни ўтказиш ва ёшлар учун техник касбларни оммалаштириш бўйича профессионал дастурлар олиб борилмоқда.