Қозоғистонда ёмғир ёғиб, совуқ ҳаво кутилмоқда
«25 сентябр куни ғарбда, 26 сентябр куни шимоли-ғарбда ва шимолда кучли ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол эсиши ва дўл ёғиши кутилмоқда. Келгуси ҳафта бошида Шимолий Қозоғистон вилоятида ёғингарчилик кутилмоқда (ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор). Қозоғистоннинг жануби-шарқида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларида кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.
Ҳаво ҳарорати пасаяди: кундузи республика ғарбида 22-33 дан 9-22 даражагача, шимоли-ғарбда 25-32 дан 10-23 даражагача, шимолий ҳудудларда 23-30 дан 5-20 даражагача илиқ бўлади, марказда 22-32 дан 20-28 гача илиқ, Қизилўрда вилоятида 30-35 дан 17-25 гача илиқ бўлади. Мамлакатнинг жануби-шарқида ва узоқ жанубда ҳаво ҳарорати 25-35 даража илиқ бўлади.