Қозоғистонда ёмғир ёғдириш усулида суғориш машиналарини йиғиш заводлари қурилади

None
Фото: istockphoto.com
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ҳудудида ёмғир ёғдириш усулида суғориш мосламаларини ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Сенатнинг умумий йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган инвесторларни жалб этиш давом этяпти. Масалан, Исроилнинг «METZERPLAS» компанияси (Алмати шаҳрида) жорий йил кузда томчилатиб суғориш учун трубалар ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширишни режалаштиряпти. Бундан ташқари, Хитойга хизмат сафарим чоғида Хитойнинг VODAR компанияси билан ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, ёмғирлатгич машиналарини ишлаб чиқариш бўйича йўл харитаси имзоланди. Яъни, 2023 йил охиригача ушбу машиналарни йиғиш цехини ташкил этиш режалаштирилган», – деди Е. Қарашўкеев.

Унга кўра, Туркиянинг AFKO компанияси (Атирау вилоятида) жорий йилда ёмғирлатгич машиналари ишлаб чиқарувчи завод очишни режалаштирган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram