Қозоғистонда электромобиллар учун бепул тўхташ жойлари ажратилади

Депутат сўровига берган жавобида таъкидланганидек, электр транспорт воситаларига ўтишни рағбатлантириш бўйича «Йўл харитаси»да қуйидаги тадбирлар назарда тутилган:
- дизел ёқилғисида ҳаракатланувчи автомототранспорт воситаларини сотиб олишни босқичма-босқич чеклаш, чунки газ моторли ёқилғида ва электр двигателларида ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспортининг узлуксиз ишлаши учун зарур инфратузилма яратилган (масъул ижрочилар Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари ҳисобланади);
- электр транспорт воситаларини рағбатлантириш чоралари ва инфратузилмасини ривожлантириш (масъул ижрочи – Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари);
- «Электромобиллар учун тўхташ жойи» махсус белгисини ишлаб чиқиш ва электр транспорт воситалари учун тротуар типидаги пуллик тўхташ жойларида бепул тўхташ жойларини ажратиш (масъул ижрочилар – Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари).
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев