Қозоғистонда «Ел бірлігі» ордени тасдиқланиши мумкин

ҚР Президентининг 1999 йил 8 ноябрдаги 90-сонли «ҚР давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларни топшириш тартиби, ҳужжат намуналари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига қуйидаги қўшимча киритилсин. Юқордиги буйруққа 3-қўшичада «Достық» ордени тавсифидан кейин «Ел бірлігі» (Единство народа) ордени тавсифи билан тўлдирилсин», - дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатда.
Ҳукуматнинг мазкур фармойиши Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХII сессиясида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқларга мувофиқ Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Энди мазкур ҳужжат Президентга киритилади ва фармон билан тасдиқланади.
«Фармойиш лойиҳаси фуқароларнинг миллий бирликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматларини эътироф этишга қаратилган. Лойиҳани амалга ошириш давлат буджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди ҳамда салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди», — дейилади фармойиш лойиҳасида.
Ҳужжат 12 июлга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади. Кейинроқ Бош вазир уни имзолайди ва Давлат раҳбарига юборади.
Муаллиф: Алихан Асқар