Қозоғистонда экспортнинг рекорд ҳажми қайд этилди

ҚР экспортининг номинал ҳажми 63,8 миллиард долларни ташкил этади. Бу 2021 йилнинг 9 ойидагига нисбатан 47,5 фоизга (43,3 миллиард доллар) кўпдир.
ERI ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон Республикаси экспортининг реал ўсиши 2,8-3% ни ташкил этади. Нефтнинг тоннада етказиб бериш атиги 1,6 фоизга, экспорт тушуми эса 63,4 фоизга ўсди.
Мамлакатлар бўйича экспорт ҳажми:
• Италияга 84% га, яъни 11,2 млрд долларга;
• Хитойга 43% га, яъни 10,3 млрд долларга;
• Россияга 15% га, яъни 5,9 млрд долларга;
• Нидерландияга 24% га, яъни 4,1 млрд долларга;
• Кореяга 2,9 баробарга ошиб, яъни 3,6 млрд долларга;
• Туркияга 71% га, яъни 3,6 млрд долларга;
• Ўзбекистонга 36 % га, яъни 2,6 млрд долларга;
2022 йилнинг 9 ойидаги ҚР экспортининг қиймати (63,8 миллиард доллар) ўтган 7 йилдаги йиллик етказиб бериш ҳажмидан ошиб кетди. Йиллик ҳажмда охирги марта 2014 йилда (79,5 миллиард доллар) кўпроқ бўлган.