Қозоғистонда экспорт қилинадиган нохомашё товарлар сони ошди

ASTANA. Kazinform - 2023 йил якунига кўра, нохомашё товарлар экспорти бўйича белгиланган кўрсаткичга эришилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистонда экспорт қилинадиган нохомашё товарлар сони ошди
Фото: shutterstock

— Экспорт қилинадиган нохомашё товарлар сони 278 тага (5732 тадан 6010 тага) ошди. 2019 йилдан буён доимий фаол экспорт қилувчилар сони 300 та компанияга, 460 тадан 760 тага кўпайди. Экспорт географияси 135 та давлатга (2022 йилда 129 та давлат бўлган) кенгайди, Осиё мамлакатларига тайёр маҳсулот етказиб бериш кўпайди: Хитойга – 8 %, Жанубий Кореяга – 26%, Вьетнамга – 46%, — деди Арман Шаққалиев.

Вазирнинг қўшимча қилишича, хизматлар экспорти 29 фоизга ўсган бўлса-да, мис, ферроқотишмалар, рух, кумуш, нефть маҳсулотлари каби саноат маҳсулотлари етказиб беришда пасайиш кузатилган. Бу пасайиш ташқи омиллар, масалан, жаҳон нархларининг ўзгарувчанлиги, талабнинг пасайиши ва мақсадли бозорда рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг физик ҳажми: ун - 1,1 %, кунгабоқар ёғи - 55,5 %, ичимликлар - 42,8 %га ошди.

— Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти алоҳида аҳамиятга эга, чунки озиқ-овқат саноати экспорт қилувчиларнинг 80 фоизини кичик ва ўрта бизнес ташкил этади. Қолаверса, кичик инвестициялар ва уларнинг тез айланмаси (3 йилдан 5 йилгача) озиқ-овқат саноатини капитал кўп бўлган тармоқларга нисбатан кўпроқ даромад келтиради, — дея хулоса қилди Арман Шаққалиев.

Сўнгги хабарлар