Қозоғистонда ЭКО ёрдамида 28 минг чақалоқ дунёга келди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги мустақиллик йилларида экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО) дастури орқали нечта бола туғилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасида экстракорпорал уруғлантириш дастури бошланганига 27 йил бўлди. Бу даврда 100 мингдан ортиқ она ёрдам сўраб мурожаат қилган ва 28,5 минг бола дунёга келган», — дейилади вазирликнинг Kazinform саволига жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, дунёда ЭКО орқали туғилганлар сони 10 миллиондан ошади.

«ЭКО орқали туғилган болаларнинг соғлиғи табиий равишда туғилган болаларнинг соғлиғидан фарқ қилмайди. Боланинг соғлиғига ота-онадан ўтган ирсий фазилатлар, онанинг ҳомиладорлик ва туғиш давридаги ҳолати таъсир қилади», — дейилади жавобда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram