Қозоғистонда «Eńbek» дастури бўйича 328,5 минг киши иш билан таъминланди
Aгентлик маълумотларига кўра, 1 сентябр ҳолатига кўра 2017-2021 йилларга мўлжалланган самарали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича «Eńbek» давлат дастурида 451,6 минг киши қатнашган. 328,5 минг киши иш билан таъминланди, шундан 200,7 минг киши доимий иш билан таъминланди.
«Дастурнинг биринчи йўналиши доирасида 15,2 минг киши қисқа муддатли курсларга юборилди. 5,5 мингдан зиёд киши ўз бизнесини очиш учун имтиёзли микрокредит олди, 20,2 минг киши қайтарилмайдиган давлат грантини олди.
155,7 минг киши субсидияланадиган ишларга, шу жумладан: 16,6 минг киши ижтимоий иш жойларига; 21,4 минг киши – ёшлар амалиётига; 117,4 минг киши жамоат ишларига жалб этилди «, - дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ишчи кучи ҳаракатчанлиги доирасида 1342 та оила ёки 4571 нафар киши, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли 1952 та киши кўчирилган.
«Улардан 1332 киши янги яшаш жойида доимий иш билан таъминланди, 111 киши тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, 5 киши ўқишга юборилди», - дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Eńbek» давлат дастурида 649 минг киши қатнашган. 437,3 минг киши иш билан таъминланди, шундан 319,2 минг киши доимий иш билан банд. Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 12,7 минг микрокредит ва янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун 44,9 минг қайтарилмайдиган давлат грантлари берилди.
Бундан ташқари, меҳнат ҳаракатчанлигини ошириш доирасида 5,8 минг кишидан иборат 1,8 минг оила ишчи кучи кўп ҳудудлардан кўчирилди.