17:25, 02 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар жамғармаси ташкил этилади
ASTANА. Кazinform – Аҳолини бепул дори-дармонлар билан ўз вақтида қамраб олиш мақсадида жамғарма ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашда узилишларнинг олдини олиш мақсадида ягона давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ва мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими доирасида тақдим этилаётган дори-дармон ва тиббий буюмлар жамғармасини шакллантириш кўзда тутилмоқда. Бу, ўз навбатида, дори-дармонларни узлуксиз етказиб бериш, хавф-хатарларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имконини беради», — деди «СҚ Фармация» МЧЖ матбуот котиби Айгерим Смаилова.
Муаллиф: Даулет Изтилеу