Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 450,5 тенге, сотиб олиш нархи – 452,7 тенге.

Астанада сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш курси – 453 тенге.

Миллий банкнинг 1 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,61 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,97 тенге.

Алматида Россия рубли 4,87-4,95, Астанада 4,83-4,93 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,44 тенгега пасайиб, 450,65 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар