Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-481 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 15 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 479,83 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,39 тенге. Евро - 528,82 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 478,1 тенге, сотиб олиш нархи – 480,3 тенге. Евро 526-530,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 447 тенге, сотиб олиш курси – 481 тенге. Евро 525 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 530 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,23-5,45 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега ошиб, 479,82 тенгени ташкил қилди.