Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442-447 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444,5 тенге, сотиб олиш нархи – 446,3 тенге. Астанада сотиш курси – 442 тенге, сотиб олиш курси – 447 тенге.

Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,12 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,85 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,76 – 4,78 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,73 - 4,83 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,73 тенгега ошиб, 444,10 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар