09:33, 13 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 439-444 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 13 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 439,40 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,76 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 439 тенге, сотиб олиш нархи – 444 тенге. Алматида сотиш курси – 440,7 тенге, сотиб олиш курси – 442,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,71-4,81 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,03 тенгега пасайиб, 439,43 тенгени ташкил этган.