Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Коллаж: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444,1 тенге, сотиб олиш нархи – 445,9 тенге.

Астанада сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш курси – 449 тенге.

Миллий банкнинг 26 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,22 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,82 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,73 – 4,83 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,72 - 4,82 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,49 тенгега ошиб, 444,26 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар