09:55, 12 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 452-456 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 452,5 тенге, сотиб олиш нархи – 455,5 тенге. Астанада сотиш курси – 452 тенге, сотиб олиш курси – 456 тенге.
Миллий банкнинг 12 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 453,12 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,10 тенге.
Алматида Россия рубли 4,95-5,13 тенге, Астанада 4,97-5,12 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,58 тенгега пасайиб, 452,85 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова