09:50, 15 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 447,7 тенге, сотиб олиш нархи – 450,1 тенге.
Астанада сотиш курси – 447 тенге, сотиб олиш курси – 451 тенге.
Миллий банкнинг 15 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,17 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,89 тенге.
Алматида Россия рубли 4,87-4,99, Астанада 4,9-4,97 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,71 тенгега пасайиб, 447,21 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова