Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 447,05 тенге, сотиб олиш нархи – 448,68 тенге.
Астанада сотиш курси – 445 тенге, сотиб олиш курси – 450 тенге.
Миллий банкнинг 19 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,40 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,76 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,70 – 4,80 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,65 - 4,78 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,38 тенгега кўтарилиб, 447,35 тенгени ташкил этган.