11:02, 11 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 453-457 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 453,9 тенге, сотиб олиш нархи – 456,7 тенге. Астанада сотиш курси – 453 тенге, сотиб олиш курси – 457 тенге.
Миллий банкнинг 11 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 453,34 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге.
Алматида Россия рубли 4,95-5,13 тенге, Астанада 4,95-5,1 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,13 тенгега ошиб, 453,43 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова