Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Доллар мен рубльдің бүгінгі бағамы қандай
Фото: Александр Павский/ Kazinform

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-480 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 23 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 479,08 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,26 тенге. Евро – 533,50 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 478,7 тенге, сотиб олиш нархи – 480,7 тенге. Евро 531-535,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 476 тенге, сотиб олиш курси – 480 тенге. Евро 528 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 533 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,21-5,40 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,55 тенгега ошиб, 479,5 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram