09:32, 22 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,3 тенге, сотиб олиш нархи – 451,5 тенге.
Астанада сотиш курси – 450 тенге, сотиб олиш курси – 454 тенге.
Миллий банкнинг 22 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,80 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,88 тенге.
Алматида Россия рубли 4,77-4,89, Астанада 4,78-4,88 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,20 тенгега ошиб, 450,77 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова