Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Kazinform

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 457-462 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий банкнинг 4 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 457,06 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати – 5 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 457,05 тенге, сотиб олиш нархи – 460,05 тенге.

Алматида сотиш курси – 457 тенге, сотиб олиш курси – 462 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,9-5,05 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,33 тенгега ошиб, 457,02 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар