Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: pixabay

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475-479 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 21 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 476,81 тенге.

Россия рублининг ўртача курси - 5,21 тенге. Евро - 528,4 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 475,78 тенге, сотиб олиш нархи – 477,80 тенге. Евро 524,87-528,77 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 475 тенге, сотиб олиш курси – 479 тенге. Евро 524 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 529 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,11-5,31 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,01 тенгега пасайиб, 476,62 тенгени ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram