10:23, 25 Апрель 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-449 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 25 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 443,85 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,80 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш нархи – 449 тенге.
Алматида сотиш курси – 44,9 тенге, сотиб олиш курси – 446,3 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,70 – 4,80 тенге атрофида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,45 тенгега пасайиб, 443,77 тенгени ташкил этган.