Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Доллар, валюта
Фото: freepik.com

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-481 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 16 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 478,64 тенге.

Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге. Евро - 526,92 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 478,5 тенге, сотиб олиш нархи – 479,5 тенге. Евро 524,5-529 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 477 тенге, сотиб олиш курси – 481 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 528 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,35-5,45 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,18 тенгега ошиб, 478,64 тенгени ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram