09:51, 27 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 457-459 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 457,3 тенге, сотиб олиш нархи – 459,7 тенге.
Астанада сотиш курси – 457 тенге, сотиб олиш курси – 459 тенге.
Миллий банкнинг 27 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 456,22 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,99 тенге.
Алматида Россия рубли 4,93-5,13 тенге, Астанада 4,95-5,03 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,30 тенгега пасайиб, 456,30 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова