Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-484 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 27 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 483,65 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,27 тенге. Евро – 540,29 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 481,5 тенге, сотиб олиш нархи – 483,9 тенге. Евро 537-541,5 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 480 тенге, сотиб олиш курси – 484 тенге. Евро 536 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 541 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,17-5,27 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,47 тенгега ошиб, 483,31 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова