10:08, 03 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 455-461 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 456,7 тенге, сотиб олиш нархи – 461,3 тенге.
Астанада сотиш курси – 455 тенге, сотиб олиш курси – 461 тенге.
Миллий банкнинг 3 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 454,56 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,06 тенге.
Алматида Россия рубли 4,83-5,03 тенге, Астанада 4,9-5,05 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1 тенгега ошиб, 454,69 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова