Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 440-445 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 6 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,66 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,86 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 440 тенге, сотиб олиш нархи – 445 тенге. Алматида сотиш курси – 441,7 тенге, сотиб олиш курси – 443,4 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,69-4,82 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,52 тенгега пасайиб, 441,58 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар