11:05, 14 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,5 тенге, сотиб олиш нархи – 451,5 тенге. Астанада сотиш курси – 448,5 тенге, сотиб олиш курси – 453,5 тенге.
Миллий банкнинг 14 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,89 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,91 тенге.
Алматида Россия рубли 4,85-4,92, Астанада 4,78-4,93 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,58 тенгега ошиб, 449,81 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова