Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 454-458 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 454,5 тенге, сотиб олиш нархи – 458 тенге.

Астанада сотиш курси – 454,5 тенге, сотиб олиш курси – 457,5 тенге.

Миллий банкнинг 5 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 456,09 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,00 тенге.

Алматида Россия рубли 4,87-5,05 тенге, Астанада 4,85-5,00 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,35 тенгега пасайиб, 455,67 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар