Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 3 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 443,37 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,83 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи – 446 тенге. Алматида сотиш курси – 442,7 тенге, сотиб олиш курси – 444,5 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,71-4,78 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,32 тенгега ошиб, 443,37 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар