Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,5 тенге, сотиб олиш нархи – 451,7 тенге. Астанада сотиш курси – 447,5 тенге, сотиб олиш курси – 452,5 тенге.

Миллий банкнинг 7 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,52 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,96 тенге.

Алматида Россия рубли 4,85-4,92, Астанада 4,8-4,95 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,41 тенгега пасайиб, 447,83 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар